Спорт | 22:16 / 02.01.2020
15052
1 дақиқада ўқилади

Мэнни Пакьяо тўртта ўн йилликда чемпион бўлган биринчи боксчи бўлди

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо тўртта турли ўн йилликда, яъни 1990-, 2000-, 2010- ва 2020-йилларда жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган тарихдаги биринчи боксчига айланди. 

Мэнни Пакьяо 2020 йилни ярим ўрта вазнда WBA (Super) камари соҳиби мақомида қаршилади. 41 ёшли спортчи ушбу унвонни 21 июлда америкалик Кит Турманга қарши жангда ғолиб бўлгандан кейин қўлга киритганди.

Филиппинлик супербоксчи биринчи чемпионлик унвонини 1998 йил декабрда 19 ёшида қўлга киритган. 2010 йилда эса 8 та вазн тоифасида чемпионлик камарларини қўлга киритган биринчи боксчига айланган. У ҳанузгача бу натижага эришган ягона боксчи бўлиб қолмоқда.

Умуман олганда, Пакьяо профессионал рингдаги фаолиятини 1995 йил январда бошлаган. Ҳозирда унинг ҳисобида 71 та жангдан 62 та ғалаба бор. Афсонавий боксчи навбатдаги жангини баҳорда ўтказиши режалаштирилган.  

Мавзуга оид