Ўзбекистон | 14:51 / 02.01.2020
23053
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдан Наманганга учган самолёт қўна олмай ортга қайтиб келди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Наманганга учган йўловчи самолёти қўна олмай ортга қайтиб келди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» манбаси хабар берган.
HY-669 рейси билан Тошкентдан Наманганга парвоз қилган а-320-214 самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли ортга қайтишга мажбур бўлган.
Совуқ ҳаво, қуюқ туман, горизонтал кўриш имкони 600 метрдан кам, вертикал кўриш имкони 60 метрдан кам бўлган ҳолатда самолёт экипажи Тошкентга қайтишга қарор қилган.
Шунингдек, HY-669 Наманган-Новосибирск ва HY-670 Новосибирск-Наманган-Тошкент рейслари ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли кечиктирилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024