Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металлар билан фаолият кўрсатишнинг айрим турлари фақат давлат томонидан амалга оширилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ҳукумат томонидан “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди.
Парламент сайтида ёзилишича, лойиҳада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат эгалигида бўлгани сингари юридик ва жисмоний шахслар эгалигида ҳам бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Улардан фойдаланишнинг тавсифи ва хусусияти ҳисобга олинганда, кўпроқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат томонидан тартибга солиниши кўзда тутилган. Мазкур жараён ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарилишини лицензиялаштириш, аффинаж фаолиятини лицензиялаш, асиллик назоратини амалга ошириш йўли билан қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар муомаласига давлат назоратини ўрнатиш, Марказий банкининг олтин-валюта захирасини тўлдириш учун қимматбаҳо металл етказиб бериш бўйича давлат буюртмаси ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш шартлари асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишнинг айрим турлари (тангалар, орденлар, стандарт ва ўлчамли ёмбилар)ни ишлаб чиқариш фақат давлат томонидан амалга оширилиши қонуний мустаҳкамланмоқда.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия Федерацияси, Озарбойжон, Беларус, Ҳиндистон, Канада, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ҳамда Вена конвенциясини ратификация қилган 19 та давлатнинг илғор тажрибаси ва қонун ҳужжатлари таҳлилий ўрганиб чиқилгани айтилади.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар соҳасида ишчи муҳитни такомиллаштириш билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектлари учун янада кўпроқ имкониятлар беради, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
12:29 / 26.03.2026
Ноқонуний тилла савдоси: тезкор тадбирларда йирик ҳолатлар аниқланди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026