Ўзбекистон | 16:08 / 03.01.2020
14590
6 дақиқада ўқилади

Такрорий овоз беришда иштирок этувчи номзодлар. Улар ким?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловда Халқ демократик партиясидан 9 нафар номзод такрорий овоз беришда курашни давом эттиради.

Ирода Абдуллаева, 148-Кўкча сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Ирода Абдуллаева 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Мутахассислиги – биолог. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

2014 йилдан ЎзХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши лавозимида ишлаб келмоқда. 

Ирода Абдуллаеванинг Сайловолди дастури Ўзбекистонда ижтимоий демократия қуришда ижтимоий адолат, тенглик, бирдамлик тамойилларига асосланади.

Бахтиёр Абдуллаев,

150-Шайхонтоҳур сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Бахтиёр Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ҳамда 2014 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, иқтисодчи. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, бир нафар фарзанди бор. 

2019 йилдан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Номзод энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини ҳаёт кечириш имконияти билан мутаносиблигини таъминлаш керак, деб ҳисоблайди. Бахтиёр Абдуллаевнинг Сайловолди дастурида ушбу масалаларда муҳим вазифалар белгиланган.

Дилором Имомова, 133-Шаҳрисабз сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Дилором Имомова 1966 йил Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат университетининг физика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўқитувчи. Халқ демократик партияси аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

2017 йилдан Шаҳрисабз тумани мактабгача таълим бўлими мудири вазифасида ишлаб келмоқда.

Депутатликка номзод барча учун сифатли, кафолатланган таълим тизимини жорий этиш керак, деб ҳисоблайди. Давлат гранти асосидаги таълим ўринларини кенгайтириш, тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари ажратиш бўйича қатор ташаббуслар билан чиқишни режалаштирган.

Отабек Бозоров,

135-Ғузор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Отабек Бозоров 1974 йилда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғилган. 1996 йили Тошкент давлат техника университетининг нефт ва газ геологияси факультетини, 2014 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг Бизнес бошқаруви йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

2019 йилдан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти геологик ва геофизик ишларни мувофиқлаштириш бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Отабек Бозоров фуқароларни асосий ҳаётий эҳтиёжлари учун муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш керак, деб ҳисоблайди. Номзоднинг Сайловолди дастури ана шу устувор ғояга асосланган.

Улуғбек Қосимов, 32-Жиззах сайлов округидан     Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

1981 йил йилда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. 2002 йили Жиззах давлат педагогика институтини, 2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Мутахассислиги – ўқитувчи, банк иши. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Улуғбек Қосимов кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловларини аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш керак, деб ҳисоблайди. Номзоднинг Сайловолди дастурида ушбу масалада бир қатор асосли таклифлар ўрин олган.

Зулайҳо Акрамова, 33-Дўстлик сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Зулайҳо Акрамова 1970 йили Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 1992 йили Жиззах давлат педагогика институтини, 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг халқаро муносабатлар йўналиши магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – ўқитувчи. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг аъзоси сифатида ишлаб келмоқда.

Зулайҳо Акрамованинг Сайловолди дастури Ўзбекистонда ижтимоий демократия қуришда ижтимоий адолат, тенглик, бирдамлик тамойилларига асосланади.

Ўрол Ўразбоев, 37-Шароф Рашидов сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Ўрол Ўразбоев 1973 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2005 йили Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги – ўқитувчи. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Ўрол Ўразбоев аҳолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этишни ривожлантириш тарафдори. Номзоднинг Сайловолди дастурида ушбу масалада бир қатор асосли таклифлар ўрин олган.

Ойбарчин Абдуллаева, 83-Олтинсой сайлов округидан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Ойбарчин Абдуллаева 1984 йилда Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида туғилган. 2007 йили Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – педагог. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

2017 йилдан Сурхондарё вилояти Олтинсой туман мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Ойбарчин Абдуллаева фуқароларни асосий ҳаётий эҳтиёжлари учун муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш керак, деб ҳисоблайди.

Хатамбой Бадалов,

49-Уйчи сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод

Хатамбой Бадалов 1968 йилда Наманган вилоятида туғилган. 1995 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги – шифокор. Ўзбекистон ХДП аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.

2017 йилдан буён Наманган вилоят ихтисослаштирилган “Бешкапа” болалар ревматология сиҳатгоҳи бош шифокори.

Хатамбой Бадалов муҳтож кишиларга тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этишни ривожлантириш тарафдори. Бунинг учун жамоатчилик назоратини изчил олиб бориш керак, деб ҳисоблайди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати

Мавзуга оид