2015–2019-йилларда ҳар бешинчи қонун депутатлар ташаббуси билан қабул қилингани маълум қилинди
Бугун, 4 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг учинчи чақириқдаги фаолиятига бағишланган тадбирда 2015–2019 йилларда қуйи палатадан ўтган ҳар бешинчи қонун депутатлар ташаббуси билан қабул қилингани маълум қилинди.
«Ўтган чақириқларда жами қабул қилинган қонунларнинг бор-йўғи 4-5 фоизи депутатлар томонидан ташаббус қилинган бўлса, учинчи чақириқда қонунларнинг 16,8 фоизи Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббуси билан қабул қилинди. Бошқача айтганда, парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинган ҳар бешта қонуннинг биттаси депутатлар ташаббуси билан қабул қилинган. Депутатларнинг жойлардаги учрашувлари, назорат-таҳлил фаолияти давомида аниқланган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар асосида кўплаб янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Бу ўз навбатида назорат-таҳлил фаолиятининг кучайганидан далолатдир», дея Эркин Холбўтаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда маълум қилинишича, 2015–2019 йилларда 525 та қонун қабул қилинган бўлиб, шундан 288 таси Вазирлар Маҳкамаси, 88 таси депутатлар, 53 таси президент, 51 таси бош прокурор, 40 таси Олий суд ташаббуси асосида парламент қуйи палатасига киритилган.
“Депутатлар томонидан қачон қонун ташаббуси амалга оширилади? Қачонки парламент назорати шаклида қонунлар ижроси ўрганилганда камчиликлар аниқлангандан кейин депутатлар мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида қонун ташаббуси ваколатидан фойдаланишади: у ёки бу қонунларга ўзгартириш киритишади ёки яхлит янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишади. Аввалги чақириқда атиги 4 та қонун депутлар ташаббуси асосида қабул қилингани, 2015–2019 йилларда бу кўрсаткич 88 тага кўтарилгани ҳам, депутатлар томонидан ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари янаям кучайганининг тасдиғидир”, дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Шириновнинг айтишича, жорий йилда парламент қуйи палатаси томонидан 177 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилган. Бу кўрсаткич 2018 йилда 173, 2017 йилда 147, 2016 йилда 61, 2015 йилда 59 тани ташкил этган.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
23:26 / 25.06.2024
2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди — Сенат
22:58 / 25.06.2024