Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолда ишчи ишлатишнинг оқибати пичоқбозлик билан тугади
2020 йил 2 январь куни тахминан соат 18:30ларда 63 ёшли Қ.З. Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўли кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида иш бошқарувчи, фуқаро 45 ёшли О.Ж. билан ўзаро шу кафеда ишловчи Қ.З.нинг ўғли И.З.нинг ишга чиқмаслиги масаласида тортишиб қолиб, О.Ж. уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли ошхона пичоғи билан О.Ж.нинг қорин соҳасига тан жароҳати етказган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, натижада О.Ж. оғир тан жароҳатлари билан Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, бир дона ошхона пичоғи ва қонга ўхшаш доғлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда
Мавзуга оид
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
19:30 / 07.11.2025