22:36 / 05.01.2020
0
11759

Дунёнинг энг яхши аёл футболчиси The Best мукофотини йўқотиб қўйди

«Лион» клуби ва Франция аёллар терма жамоаси сардори Венди Ренар 2019 йилда ФИФАнинг энг яхши аёл футболчиси учун олган The Best мукофотини йўқотиб қўйди.

Футболчининг маълум қилишича, у Париждан Лионга йўлда поездда чамадонини унутиб қолдирган. Чамадондаги нарсалари орасида эса унинг France Football ва The Best мукофотлари ҳам бўлган.

Ренат чамадони ёдига тушиб, ортига қайтганда вокзал маъмуриятидан олган нарсалари орасида The Best мукфоти бўлмаган. У мукофоти ҳақида бирор-бир маълумотга эга барчадан у ҳақда маълум қилишни илтимос қилиб қолган.

29 ёшли Ренар “Лион” таркибида 11 марта Франция чемпионатида, 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top