Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2025 йилнинг энг яхши футболчиси (The Best соврини) бўлишга даъвогар 11 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Даъвогарлар орасида Франциянинг «ПСЖ» клуби таркибида Чемпионлар Лигасининг тўрт нафар ғолиби - «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакимий, Нуну Мендеш ва Витиня бор.

Шунингдек, Ҳарри Кейн («Бавария»), Килиан Мбаппе («Реал»), Коул Палмер («Челси»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»), Педри, Рафиня ва Ламин Ямал (барчаси - «Барселона») ҳам номзодлар қаторида.

Ўтган йили ушбу совринни «Реал» клубининг бразилиялик форварди Винисиус Жуниор қўлга киритган эди.