Синдзо Абэ ўғирланган япон фуқаролари масаласида Ким Чен Ин билан учрашмоқчи
Япония бош вазири Синдзо Абэ дастлабки шартларсиз КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш истагида.
«Мен ўғирланган япон фуқаролари муаммосини тезроқ ҳал қилиш учун етакчи (Ким Чен Ин – таҳр.) билан учрашишга тайёрман», – деган Абэнинг матбуот анжуманидаги сўзларини келтирди NHK.
Япон фуқароларининг КХДР агентлари томонидан ўғирланиши 1977 йилдан 1983 йилгача бўлган даврни қамраб олади. Япония ҳукуматига кўра, олиб кетилган фуқаролар сони 17 нафар. Ажабланарлиси, ўғирланганларнинг ёши 30гача бўлган ва уларнинг бирон-бир сиёсий жараёнларга алоқаси ҳам бўлмаган. 13 ёшли мактаб ўқувчиси Ёкота Мэгуми ҳам шулар жумласидан.
Шимолий Корея томони узоқ вақт айбловларни рад этиб келди. Япония ва КХДР ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилмаган бўлиб, 1992 йилда мазкур масала юзасидан музокаралар бўлиб ўтган, ўшанда япон тарафи ўғирланганлар масаласини кўтарганда, шимолий кореяликлар норозилик белгиси сифатида музокара залини тарк этганди.
КХДР расмийларининг рад этишига қарамай, 2002 йил 17 сентябрда мамлакатнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир Япония бош вазири Дзюнитиро Коидзуми билан учрашувда ўғирланганлар ҳақидаги фактни тан олиб, узр сўраган.
Синдзо Абэ аввал ҳам Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини билдирганди.
Ўтган йили июнь ойида Ким Чен Ин ҳам Япония бош вазири билан учрашишга қарши эмаслиги маълум бўлганди. КХДРлик дипломат Тхэ Ён Хо учрашув Япония Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатган тақдирда амалга ошишини айтган.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024