Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors компанияси IPO ўтказишни режалаштирмоқда
UzAuto Motors акцияларни дастлабки оммавий жойлаштириш (IPO) ўтказишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди «Ўзавтосаноат» Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров.
«Давлатнинг бизнесдан чиқадиган вақти келди. Бу ҳақда очиқ айтамиз. Агарда кимдир компания улушини сотиб олишни истаса (гап хорижлик инвесторлар тўғрисида бормоқда – таҳр.), буни қўллаб-қувватлаймиз. Бундан ташқари, UzAuto Motors IPO ўтказишни режалаштирмоқда. Бу кўпроқ Европа биржасида бўлса керак», – деди у.
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 18 июлдаги қарорига кўра, «Ўзавтосаноат» АЖ таркибига кирувчи иккитадан кам бўлмаган акциядорлик жамиятларининг акцияларини миллий ва халқаро фонд бозорларида дастлабки оммавий жойлаштириш (IPO) йўли билан инвесторларни жалб этиш кўзда тутилган.
«Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги устав капиталлари улуши хорижлик инвесторларга сотиладиган корхоналар рўйхатидан UzAuto Motors, Avtooyna, Avtokomponent ва Uzavtosanoat Leasing жой олган.
Мавзуга оид
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
14:47 / 16.04.2026
UzNIF IPO арафасида BlackRock, Franklin Templeton ва бошқалар билан 300 млн долларлик битимлар тузди
17:28 / 16.08.2025
НКМК дуал листингда 20 млрд долларлик компанияга айланмоқчи
19:35 / 17.06.2025