Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқда B-52 бомбардимончи самолётлари учун аэродром қурмоқчи
B-52 бомбардимончи самолёти
АҚШ Ироқнинг Анбар вилоятидаги Айн-ал-Асад авиабазасида B-52 бомбардимончи самолётлари учун аэродром барпо этмоқчи. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Al-Sumaria телеканали хабар берди.
"Америка қўшинлариАнбар вилоятидаги Айн-ал-Асад авиабазасида B-52 стратегик бомбардимончи самолётлари учун йирик халқаро аэродром қуришни режалаштирмоқда", - деган манба.
Унинг қўшимча қилишича, авиабазадаги АҚШ қўшинлари бомбардимончи самолётлар учун учиш-қўниш йўлаги қуриш мақсадида аэродром инфраструктурасини кенгайтирган.
Аввалроқ Wall Street Journal газетаси Пентагон Яқин Шарққа қўшимча 200 нафар ҳарбий ва олтита B-52 бомбардимончи самолётини жўнатишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:30
Трамп НАТОдан норозилигини билдириб, Гренландияни эслади
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026