Банк соҳасидаги асосий камчиликлар санаб ўтилди
Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан «2020 йилда Ўзбекистон банк секторидаги ўзгаришлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда президент маслаҳатчисининг ўринбосари, марказ директори Обид Ҳакимов Ўзбекистон банк соҳасидаги асосий камчиликларни санаб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ҳакимов жами банк активларининг 86 фоизи ҳалигача давлатга тегишли бўлиб қолаётгани, 70 фоизи 5та йирик банклар (Миллий банк, Асака банк, Саноатқурилишбанк, Ипотека банк ва Агробанк) ҳиссасига тўғри келаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, давлат улуши мавжуд банклар депозитларининг кредитларга нисбатан улуши 31,5 фоиз экани маълум қилинди. Таққослаш учун, хусусий банкларда бу кўрсаткич 100 фоиз атрофида.
«Ё бўлмаса, иқтисодиётга ажратилган жами кредитларнинг 90 фоизи банклар улушига келаётгани ҳам – банк соҳасидаги асосий камчиликлардан. Ушбу камчиликлар ўрганиб чиқилгач, Ўзбекистондаги барча тижорат банклари ўзларини 2020 йилда трансформация қилиш жараёнига тайёрлашди», – деди Обид Ҳакимов.
Қайд этилишича, ҳозирда Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда банк секторини узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, Молия вазирлиги тузилмасида давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилган. 2020 йилда Ўзбекистондаги кўплаб тижорат банклари трансформация жараёнидан ўтиши бўйича тавсиялар берилган.
Давра суҳбатида трансформация жараёнига тайёрланган банклардан Халқ банки, Асака банки, Ҳамкорбанк ва Саноатқурилишбанк вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.
Мавзуга оид
20:20 / 22.04.2021
«Имтиёзли кредитлар банк тизимида коррупцияга мойилликни оширади» — Марказий банк раиси
16:15 / 08.02.2020
«Давлат қарамоғида 2-3та банк қолса кифоя» — ЕТТБ директори ўринбосари Музаффар Зухуров билан суҳбат
15:56 / 24.01.2020
Ўзбекистон банкларида кенг кўламли трансформация бошланади
19:35 / 21.02.2017