Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онлайн фирибгарликка қарши янги талаблар: банк карталарида 24/7 алоқа рақами бўлади
Янги низомга кўра, кредит ташкилотлари мижозлар онлайн фирибгарлик ҳолатлари бўйича тезкор мурожаат қилиши учун банк картасининг орқа томонида 24 соат ишлайдиган алоқа рақамини жойлаштириши шарт. Шунингдек, шартнома ва оммавий оферталарда мижозларнинг хабардор қилиш муддатлари аниқ белгилаб қўйилади.
Низом талабларига мувофиқ, кредит ташкилотлари мижозлар онлайн фирибгарлик ҳолатлари юзасидан зудлик билан мурожаат қилиши учун банк картасининг орқа томонида 24 соат ишлайдиган (24/7) алоқа рақамини жойлаштиради.
Шу билан бирга, банк картаси расмийлаштирилганда ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатилганда тузиладиган шартномалар ва оммавий оферталарда қатор муҳим қоидалар аниқ белгиланиши шарт. Хусусан, фойдаланувчига фирибгарлик белгилари аниқлангани ҳақида маълумот берилиши назарда тутилади.
Бундан ташқари, фойдаланувчи қурилмаси йўқолганини ёки унга бегона шахслар томонидан назорат ўрнатилганини билган заҳоти кечиктирмасдан, аммо 1 кундан кеч бўлмаган муддатда банк ёки тўлов ташкилотини хабардор қилиши шарт. Шунингдек, фойдаланувчи ўз розилигисиз амалга оширилган операцияни аниқлаганидан сўнг 1 кун ичида бу ҳақда кредит ёки тўлов ташкилотига маълум қилиши талаб этилади.
Низомга кўра, фойдаланувчи СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақамини ўзгартирган тақдирда, кредит ва тўлов ташкилоти унинг аввалги телефон рақамига хизматнинг ўчирилганлиги, янги телефон рақамига эса хизматнинг уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома орқали хабар беради.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026