Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 млн сўмлик матолар фош этилди
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар кескин кураш олиб боришмоқда.
Жумладан, мамлакатда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган мато товарлари Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, матолар ҳужжатларда кўрсатилганидан 162 240 кв.метр кўп эканлиги аниқланди.
Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарларнинг умумий қиймати 676 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022