Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда БМТ тизимидаги 27та ташкилот вакиллари иштирок этадиган конференция бўлиб ўтади
2020 йил 5-7 май кунлари Тошкент шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё учун 32-минтақавий конференцияси бўлиб ўтади.
Муҳокама учун эълон қилинган тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, халқаро конференцияда БМТ тизимидаги 27та халқаро ташкилот ва ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги бошқа 30га яқин халқаро ташкилотлардан, шу жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 300га яқин хорижий меҳмонлар, Европа ва МДҲга аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари, экспертлар ҳамжамияти вакиллари, хорижий ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Халқаро конференцияни ўтказиш жойи Хилтон меҳмонхонаси ва Конгрес Холл деб белгиланади.
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Халқаро конференцияни юксак ташкилий даражада ўтказишга қаратилган барча тайёргарлик ва ташкилий тадбирлар комплексини таъминловчи чора-тадбирларни тайёрлаш ва ўз вақтида амалга ошириш;
Халқаро конференция иштирокчиларининг келиб-кетиши, визаларининг расмийлаштирилиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизматлар кўрсатилиши масалаларини мувофиқлаштириш;
ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, Халқаро конференциянинг ахборот ҳамкорлигини ташкиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилиш;
келгусидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникациялар билан таъминланишини, ободонлаштириш ва йўл-таъмирлаш ишларини олиб боришни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида зарур меҳмонхона фондининг тайёр бўлиши ва банд қилинишини таъминлаш;
Чора-тадбирлар режасини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш.
Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмаларига асосан келишилган рўйхатларга мувофиқ Халқаро конференция иштирокчиларига кириш визаларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминлайди.
Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари (Усмонбеков) Халқаро конференцияни ўтказиш учун Ўзбекистонга олиб кирадиган материал ва жиҳозларидан солиқ ва божхона тўловлари ундирилмасдан тезкорлик билан ўтказиш чораларини кўради, шунингдек, делегация ва делегатларнинг божхона расмийлаштирувидан ўз вақтида ўтишини таъминлайди.
Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов) Ўзбекистон Республикасида делегация ва делегатларнинг хавфсизлиги ҳамда Тошкент шаҳрининг тадбирлар ўтказиладиган жойларида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов) Халқаро конференцияни ўтказиш даврида тадбирлар ўтказилиши ва меҳмонлар яшаши керак бўлган жойларда самарали санитар-эпидемиологик назорат ўрнатилиши ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026