Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан қонунчиликка ўзгартишлар киритилди
Олий Мажлиснинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Одилжон Иминовнинг ёзишича, мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 13 та қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритишни, шунингдек 7 та қонунини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи 17 та моддадан иборат.
Жумладан, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга “бонус”, “имзоли бонус”, “тижоратбоп топилма бонуси” тушунчаларини очиб беришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонусини тўлаш муддатлари белгиланди.
Шу билан бирга фойдали қазилманинг турига қараб имзоли бонуснинг энг кам миқдори ҳам белгиланган.
Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тижоратбоп топилма бонусини бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини ҳамда Давлат солиқ қўмитасига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилган ер қаъридан фойдаланувчилар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига тақдим этиш муддати белгиланди.
Шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунларга солиқ ва йиғимлар тўлаш ҳамда улар тўлангач фойда келиши тартибини назарда тутадиган ўзгартишлар киритилди.
Мавзуга оид
13:26 / 30.03.2024
Сенаторлар туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган қонунни маъқуллади
07:24 / 13.04.2022
Солиқ кодексига фойда солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилади
08:40 / 31.12.2021
Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи камайтирилди
07:44 / 28.12.2021