Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудий машина-трактор парклари замонавий сервис марказларига айлантирилади
Республикада қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Муҳокама учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзагросервис” АЖнинг эксперимент тариқасида ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг машина-трактор паркларини 2020 йилда замонавий таъмирлаш ва сервис марказларига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
“Ўзагросервис” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳалаш институтлари билан биргаликда:
ташкил этиладиган марказларни лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳалаш институтлари ўртасида энг яхши таклифлар танловини ўтказади;
танлов ғолиби бўлган лойиҳалаш институти туман “Агросервис МТП” МЧЖлари негизида марказларни ташкил этиш учун бино иншоотларни таъмирлаш, замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ҳар бир марказ ҳудудидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини капитал таъмирлаш қувватига эга бўлишини инобатга олган ҳолда намунавий лойиҳасини ишлаб чиқади;
марказларни ташкил этиш лойиҳаларини тайёрлайди;
ишлаб чиқилган лойиҳа смета ҳужжатларини ваколатли экспертиза органларидан ўрнатилган тартибда экспертиза хулосаларини олинишини таъминлайди.
“Ўзагросервис” АЖ:
а) “ISUZU” ва “Damas” автомашиналари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларининг носозликларини қисқа муддатларда, жойида бартараф қилувчи мобиль хизмат кўрсатувчи устахона намунасини тайёрлайди;
б) 2020 йилнинг 1 майига қадар:
ташкил этилаётган марказларда қурилиш ишларини якунлайди;
марказларда буюртма ва зарур техник маслаҳатларни ўз вақтида бериб борувчи ахборот марказлари (call-center) ташкил этади;
в) 2020 йилнинг 1 июлига қадар:
марказларни замонавий дастгоҳ, диагностика асбоблари, электр ва газ пайвандлаш ускуналари, кўтариш мосламалари ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланишини таъминлайди;
мобиль хизмат кўрсатувчи устахоналар электр ва газ пайвандлаш ускуналари, камера ямаш ускунаси, кран-манипулятор, электр энергияси ишлаб чиқарувчи генератор, чархлаш ва пармалаш дастгоҳлари, сервис анжомлари (жамланмаси) ҳамда тўлов терминаллари билан таъминлайди;
марказларни мобиль хизмат кўрсатувчи устахоналар билан тўлиқ таъминлайди.
“Ўзагросервис” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ўзагросервис” АЖ ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари иштирокчиларининг умумий йиғилишлари қарорига асосан туман “Агросервис МТП” МЧЖларига қарашли бўш турган бино-иншоотлар, мазкур бино иншоотлар атрофидаги ер майдонларига бўлган эгалик ҳуқуқи ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини бозор қийматида тадбиркорлик субъектлари талабларини инобатга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларида сотиш тўғрисидаги таклифларга розилик берилади.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026