Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий хом ашёдан яратилган фаоллаштирилган кўмир Ўзбекистон саноатига жорий этилади
Инновацион ривожланиш вазирлиги ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган маҳаллий хом ашёдан импорт ўрнини босувчи фаоллаштирилган кўмир олиш технологиясини тижоратлаштириш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, институтнинг “Кимёвий технология ва сирт фаол моддалар” лабораторияси мудири, профессор Фарҳод Юсупов раҳбарлигида ишлаб чиқилган мазкур технология вазирлик мутахассислари томонидан техник-иқтисодий таҳлил қилиниб, бизнес режа тузилди. Вазирлик томонидан ташкил этилган InnoWeek-2019 инновацион ғоялар ҳафталигида мазкур технологияни саноатга қўллаш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 350 млн сўмлик шартнома имзоланди.

Турли модификациядаги фаоллаштирилган кўмирлар Муборак газни қайта ишлаш заводида амин эритмаларини тозалашда (МДЭА), Олмалиқ кон-металлургия заводида сулфидли рудаларни бойитишда, Навоий кон-металлургия заводида олтин бирикмаларини ишқорий эритиш ва сорбция усули билан ажратиб олишда, спиртни тозалашда синовдан ўтказилмоқда. Муборак газни қайта ишлаш заводида олимларимиз томонидан яратилган фаоллаштирилган кўмир саноатга жорий этиш тавсия этилди. Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия заводларида эса тажриба-синовлари ўтказилмоқда.
Бугунги кунда республика саноати эҳтиёжлари, хусусан нефть-газ, кимё, металлургия ва озиқ-овқат саноати учун йилига 2000 тоннадан зиёд, 8 млн. АҚШ доллари қийматидаги фаоллаштирилган кўмир олиб кирилади.
Фаоллаштирилган кўмирни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш, маҳаллий олимлар тадқиқотларини саноатга кенг татбиқ этиш орқали миллиардлаб сўм маблағни иқтисод қилиш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, нефть-газ соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш имконини бермоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026