Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқлар қандай ўзгаргани тушунтирилди
Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар (фермер хўжаликлари) томонидан тўланадиган солиқлар 2020 йилда қандай ўзгаргани ҳақида тушунтириш берди.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан ягона ер солиғи бекор қилинди, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари умумбелгиланган солиқлар ва айланмадан солиқ тўлашга ўтказилди (агар йиллик айланмаси 1 млрд. сўмдан кам бўлса).
2019 йилда қандай эди
Ягона ер солиғи (қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматидан келиб чиқиб 0,95 фоиз миқдорда ҳисоблаб чиқарилади);
Қўшилган қиймат солиғи (2019 йил 1 октябрдан).
2020 йилда қандай бўлди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқарувчилари умумбелгиланган солиқлар ёки айланмадан солиқ тўлашдан қатъий назар:
Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади. Солиқ ставкаси 0,95 фоиз. Солиқ солинмайдиган ерлар:
юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга;
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар, уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида;
мелиорация ишлари амалга оширилаётган мавжуд суғориладиган ерлар, ишлар бошланганидан эътиборан беш йил муддатга;
янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар, дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар, уч йил муддатга.
Мол-мулк солиғи (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкига солиқ солинмайди);
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурсларига солиқ солинмайди).
Умумбелгиланган солиқлар
Қўшилган қиймат солиғи;
Фойда солиғи (Солиқ кодексининг 57-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун улар томонидан ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализациясидан олган фойдаси бўйича белгиланган 0 фоизли ставка бўйича)
Айланмадан олинадиган солиқ (агар йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан кам бўлса).
Солиқ ставкаси 4 фоиз. Айланмадан олинадиган солиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари майдони 50 гектар ва ундан кўп бўлган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига татбиқ қилинмайди.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024