Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм соҳаси учун кадрлар етиштириш муаммолари муҳокама қилинди
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг туризм соҳаси юқори кўрсаткичларга эришмоқда: хорижлик сайёҳлар сони кундан-кунга ошиб, ички туризм жадал ривожланмоқда, соҳага боғлиқ инфратузилма шаклланиб, хизматлар экспорти тинимсиз ўсмоқда.
Шубҳасиз, туризм мамлакат иқтисодиётининг энг истиқболли ва даромадли соҳаси бўлиб, илм-фан, таълим ва бизнесни бирлаштирмоқда. Бугун мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, туризм индустрияси ривожланишининг молиявий, иқтисодий ва ташкилий асосларини ислоҳ қилиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг салоҳиятини ривожлантиришда сайёҳлик соҳа ролининг ўсиб боришида уни илмий тушуниш, юз бераётган жараёнларни асослаш, кадрлар тайёрлашнинг аниқ тизимини яратиш, профессионал туристик таълимнинг замонавий моделларини ўзлаштиришни талаб этмоқда. Чунки, жаҳон стандартларига жавоб берувчи юқори малакали мутахассислар танқислиги мамлакатимизда туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи энг асосий муаммо ҳисобланади.



Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамкорликда соҳадаги муаммолар юзасидан фикр алмашиш ва туризмни ривожлантириш усулларини муҳокама қилиш мақсадида «Глобаллашув даврида туризм индустрияси учун кадрлар тайёрлаш» мавзуида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирдан мақсад – халқаро талабларга мос келувчи туризм соҳасидаги кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги илмий-услубий, амалий тавсиялар билан алмашишнинг халқаро майдонини яратиш, шунингдек, ушбу масалаларни ҳал этишда таълим ва бизнеснинг ўзаро таъсири механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдир. Бундан ташқари, туризм соҳасидаги турли йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар, фундаментал, илмий-амалий ишларга бўлган кескин эҳтиёж муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш ҳам бугунги тадбирнинг асосий вазифаларидан бири саналади.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда туризмни замонавий босқичда ривожлантиришда юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди. Булар – дуал таълим асосида туризм индустрияси соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, бевосита мутахассисликларга ўқитишдир.

Давра суҳбатида Хитой маданияти ва туризми академияси президенти, ректор маслаҳатчиси, профессор Тонгкьян (Тони) Дзоу «Статус-кво ва Хитой ташқи туризмини ривожлантириш тенденциялари» мавзуида маърузаси билан чиқиш қилди. Шунингдек, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё тадқиқот маркази директори Руди Фангнинг «Марказий ва Жануби-шарқий Осиё туризм соҳасида тадқиқотлар маркази»нинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасидаги кўмаги» мавзуидаги маърузаси ҳам тингланди.
Тадбирда ТДУ, ТДИУ, ЎзДЖТУ, БДУ, НДУ, СДЧТИ, НамДУ, ФДУ, УДУ, БМТИ, ҚДУ, Миллий рассомчилик ва дизайн институти, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан ташриф буюрган мутахассис ва олимлар иштирок этди.
«Ипак йўли» халқаро туризм университети
фаолиятини илгари суриш бўлими
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
14:41 / 20.03.2026
Туризм соҳаси иштирокчиларига янги имтиёзлар берилади
21:36 / 19.03.2026