Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Туркманистон фуқаролари ўзбекистонлик йигитни ўлдиришда гумонланиб ҳибсга олинди
Истанбулда ўзбекистонлик фуқарони ўлдириш ва ўз ватандошига оғир тан жароҳатлари етказишда гумонланиб, Туркманистоннинг икки фуқароси ҳибсга олинди. Бу ҳақда 9 январь куни Туркия ОАВ хабар берди.
Milliyet’нинг ёзишича, 1 январь куни соат 22:00лар атрофида Истанбулнинг Эсенюрт туманида маҳаллий аҳоли вакиллари томоғидан пичоқ билан жароҳатланган йигитни пайқашган ва тиббиёт ходимларга мурожаат қилишган.
«Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари 23 ёшли туркманистонлик Арслон исмли шахсни Сади Конук Бакиркой ўқув-илмий клиникасининг реанимация бўлимига ётқизишди. Уч кундан кейин у ҳушига келди», - деб ёзади газета.
Хабар қилинишича, шундан кейин Туркманистон фуқароси Арслон Эсенюрт туманидаги Талатпаша ҳудудида жойлашган уйлардан бирида пичоқлангани, бу у ва яна 5 нафар таниши ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли содир бўлганини айтиб берган.
Унинг сўзларига кўра, ўша жанжалда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Олимбойга пичоқ билан жароҳат етказилган, у воқеа жойида олган жароҳатларидан вафот этган, Арслон эса қочишга муваффақ бўлган.
«Шу билан бирга, 3 январь куни турк полицияси Истанбулнинг Бейликдўз туманидаги дарё бўйида ўзбекистонлик Олимбойнинг мурдасини топди. Терговчилар у қорнидан пичоқлангани туфайли вафот этганини аниқладилар», - дея хабар берди Milliyet.
Бунинг ортидан турк полицияси Туркманистоннинг икки фуқароси - 44 ёшли Барталав ва Роза исмли эр-хотинни ҳамда 35 ёшли Жамол исмли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Қамоққа олингандан сўнг, гумонланувчилар Олимбойнинг ўлими ва Арслонга етказилган тан жароҳатларга алоқадор эканликларини тан олишди.
«Гумонланувчилар воқеа содир бўлган куни Барталав Олимбойга пичоқ билан ҳужум қилганини тасдиқлашди, унинг рафиқаси ва таниши эса унга ёрдам берган. Шунингдек, улар Олимбойнинг жасадини чиқинди бочкасига солиб, жиноят содир бўлган жойдан 200 метр нарида жойлашган каналга ташлаб юборганликларини ҳам тан олишди. Тахминларга кўра, мурда сув оқими билан Бейликдузун туманига олиб кетилган», - дейилади хабарда.




Турк оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 8 январь куни гумонланувчиларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган суд бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026