Бухорода гиёҳванд восита сотувчиларига суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди гиёҳванд воситалари билан хилоф равишда муомала қилганлиги учун 45 ёшли А.С. ва 44 ёшли Ф.М.га нисбатан ҳукм чиқарди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил 15 июль куни тахминан соат 19:00ларда Бухоро вилояти божхона ва ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Назорат остида сотиб олиш” тезкор тадбирда, 45 ёшли А.С. Бухоро шаҳар Кунжиқалъа кўчасида “опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётганида ушланган.
А.С. ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши Ф.М.дан 1.290.000 сўм эвазига сотиб олганлигини маълум қилган. Ўз навбатида, Ф.М. ҳам айбини тан олиб, гиёҳвандлик воситаси учун олган 1.290.000 сўм пулларни ўз хоҳиши билан ходимларга тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳамда тегишлиги бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг иш юритувига олинган.
Дастлабки тергов жараёнида А.С. ва Ф.М.га нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан фуқаролар Ф.М. ва А.С. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
15:04 / 03.11.2024