Жамият | 11:00 / 14.01.2020
10063
4 дақиқада ўқилади

LG Electronics ва Luxoft компаниялари CES 2020да webOS Auto ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ҳақида эълон қилишди

Фото: LG

Калифорниядаги ҳамкорлик бозорда етакчи ўринни эгаллаш учун webOS Auto платформасини ривожлантиришга йўналтирилган.

LG Electronics (LG) ва Luxoft жорий ҳафтада webOS Auto платформасини илгари ишлаб чиқарилган тизимларда мукаммаллаштириш бўйича қўшма иш тўғрисида битим имзолашди.

LG президенти ва техник директори, доктор И.П.Парк ҳамда Luxoft, DXC Technology ижрочи вице-президенти ва бош директори Дмитрий Лощинин Лас-Вегасда CES® 2020 кўргазмаси доирасида битим имзолашди. Янги корхона Калифорния штати, Санта-Кларада ташкил топади ва ўз ишини бошқарувчи таркиб эълон қилинганидан сўнг, 2020 йилнинг биринчи  чорагида иш бошлайди.

LG ва Luxoft янги компания орқали WebOS Auto платформаси асосида тайёр рақамли кабиналар, автомобил ахборот-кўнгилочар тизими, орқа ўриндиқларда (RSE) кўнгилочар тизим ва ҳаракатни бошқариш тизимини мукаммаллаштиради ҳамда уни автомобил ишлаб чиқарувчилар, диспетчерлар ва мобил алоқа операторлари фойдаланиши учун қулай қилади. LG WebOS Auto платформаси функциялар, функционал имкониятларни тақдим этади ва йўловчи, ҳайдовчиларга юқори даражадаги қулайлик ҳамда шинамликни улашган ҳолда ўз ичига маълумотларни кўп марта қайта ишлаш, бир неча мониторлар билан ишлаш, алоқа, хавфсизликни олади. Янги компания максимал самарадорлик билан лойиҳалаштириш борасида Luxoft глобал хизматлар тармоғидан фойдаланади.

WebOS туфайли бутун дунё бўйлаб уйлардаги 70 миллиондан ортиқ ақлли телевизорларда LG фойдаланувчиларга телесаноатнинг энг аъло даражадаги имкониятларини тақдим этиб, меҳмон хоналарни модернизация қилади. Интеллектуал хизматларнинг экотизими ҳамда бозор етакчиларидан контент оқимини узатиш хизматларини тақдим этувчи WebOS Auto ёрдамида LG транспорт воситаларига ноёб истеъмол имкониятларини таклиф этган ҳолда ўз тажрибасини кенгайтирмоқда.

«Luxoft билан мазкур қўшма корхона орқали биз LG компаниясининг IVI автомобил платформасини кучайтиришга ҳамда технологиялардан фойдаланган ҳолда бириктирилган транспорт воситалари оқимини тезлаштиришга интиламиз», - деди доктор Парк. «Биз ўсиб бораётган ҳамкор-компаниялар рўйхати билан кенг турдаги хизматларни тақдим этган ҳолда WebOS Auto экотизимини ривожлантиришда давом этамиз».

«Мазкур янги компания очиқ платформа асосида йирик кўламдаги рақамли кабиналар ва уларга боғлиқ бўлган мобил ечимларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва ўрнатиш бўйича Luxoft имкониятларини кучайтиради», - дея қайд этди Лощинин.

«LG ва Luxoft бирлашувининг афзаллиги автомобил ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг асосий ҳамкорларининг рақамли, истеъмолчи сифатида тажрибаси учун WebOS Auto платформасини ўрнатишда бебаҳо синергияни яратади».

LG 2020 йилдаги янги маҳсулотлари CES 2020 кўргазмасида 7 январдан бошлаб Лас-Вегас анжуманлар-марказидаги №11100 рақамли стендда намойиш этилмоқда. LG'нинг бошқа ажойиб CES анонсларини #LGCES2020 хэштегидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид