Ўзбекистон ва Эстония ўртасида қўшма орган тузилиши мумкин
2020 йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Деҳли шаҳрида (Ҳиндистон) бўлиб ўтаётган Raisina Dialogue 5-халқаро конференциясида иштирок этиш доирасида Эстония Республикаси ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эстония ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
Томонларнинг икки давлат ташқи сиёсат идоралари ҳамкорлигини, жумладан Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиётини давом эттириш йўли билан фаоллаштиришга тайёрлиги тасдиқланди.
Учрашувда икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи ва ишбилармон доиралари ўртасидаги шерикчиликни кенгайтириш имконини берувчи, савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қўшма орган тузиш таклиф этилди.
Туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди. 2019 йил 1 февралдан Ўзбекистон томонидан 30 кун муддатга дунёнинг 45 давлати, жумладан Эстония фуқаролари учун визасиз тартибнинг жорий қилисниши мазкур соҳадаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиши қайд этилди.
Икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқий негизини кенгайтиришга ва ҳамкорликнинг юридик асосини хатловдан ўтказиш таклифига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Эстония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари айрим халқаро ва минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
17:28
Эстония Россия билан чегарада «дронлардан ҳимоя девори»ни қуради
21:41 / 08.11.2024
Киевга ҳужум вақтида Россия дрони Эстония элчиси яшайдиган уйга келиб урилди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
23:57 / 13.09.2024