Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги 6та ОТМ халқаро аккредитациядан ўтказилади
«Shbeemann» хорижий консалтинг компанияси Ўзбекистондаги 6та олий таълим муассасасини халқаро аккредитациядан ўтказади.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси «Shbeemann» хорижий консалтинг компанияси билан 6та ОТМни халқаро аккредитацияга тайёрлаш ва халқаро аккредитацияни ўтказиш бўйича келишиб олинди. Келишувга биноан, Тошкент шаҳридан 2та ва ҳудудлардан 4та ОТМ хорижий экспертлар томонидан танлов асосида саралаб олинади, уларда тўлиқ Европа таълим сифатини кафолатлаш тармоғи (ENQA) стандартлари ва талаблари асосида таълим сифатини назорат қилиш тизими яратилади.
Шунингдек, келишув доирасида ўзбек ОТМларида кредит тизимини жорий этиш ва 20та ОТМда меҳнат бозори талабларига жавоб бермайдиган таълим дастурларидан воз кечиб халқаро таълим дастурларини жорий этиш кўзда тутилган», дейилади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ, Ўзбекистонда олий таълим сифатини оширишга кўмаклашиш учун халқаро компания ёллангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:13 / 13.06.2026
Талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби тасдиқланди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
20:55 / 29.08.2025
Олий таълим вазирлиги 5 та хусусий университетнинг қўшимча лицензиясини хатога чиқарди. Адлия вазирлиги хатолик бўлганини рад этди
20:59 / 22.08.2025