Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ ҳарбий-академик лицейга ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида ишга таклиф қилинмоқда.
Президентнинг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.
Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда.
“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади. “Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ўқитувчилар учун - 5 баробар;
психолог учун - 3 баробар;
ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.
“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).
Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
08:18 / 04.06.2026