“Ҳаммасига мўйлов сабаб”: АҚШнинг Сеулдаги элчиси мўйлови сабаб номақбул шахсга айланди
АҚШнинг Сеулдаги элчиси Гарри Харрис бирор марта можароли баёнотлар бермаган ёки Жанубий Корея ҳукуматига қарши намойишларда иштирок этмаган ёхуд умуман бирорта ножўя хатти-ҳаракат амалга оширмаган бўлса-да, жанубий кореяликлар ғазабига дучор бўлди.
Бунинг барчасига эса Харриснинг мўйлови сабаб ҳисобланади. Айнан шу кичкина “детал” сабаб у деярли нон грата шахсига айланди. Ижтимоий тармоқларда элчи номига турли ҳақоратлар билдирила бошланди, сўнгра бундай хабарлар унинг электрон почтасига кела бошлаган. Иш ҳаттоки шунгача борганки, сеуллик фаоллар АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси олдида қўлларида Харрис тасвирланган плакатлар билан норозилик намойиши ўтказишган.
Аниқланишича, бунга бир неча сабаб бор экан. Бунга бир томондан Вашингтон ва Сеул ўртасида Жанубий Кореяда жойлашган америкалик ҳарбийлар билан боғлиқ харажатларнинг қопланиши масаласидаги келишмовчилик сабаб ҳисобланса, иккинчи томондан элчининг мўйлови кореяликларга япон оккупацияси вақтини эсга солган. Оккупация вақтида кўплаб кореяликлар ўлдирилган ёки асирга олинган. Ўша кезларда Японияни бошқарган бош вазир Хидеки Тодзё ва император Хирохитода мўйлов бўлган.
“Менда мўйлов япон қонига эгалигим, Корея мустақиллиги учун ҳаракатда иштирок этганим ёки отам сабабли бор бўлмаган. Мен улғайиб, шунчаки мўйлов қўйишни истаганман ва шундай қилганман”, деб айтган элчининг ўзи.
Харрис мўйловини олиб ташламоқчи эмаслигини ва буни қилиши учун “кимдир бу АҚШ ва Жанубий Корея муносабатларига қандай ёрдам бериши мумкинлигини тушунтириб бериши кераклигини” айтган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024