Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомга кўра, агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик ўз фаолияти тўғрисида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳисобот беради. Агентлик вазирликнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради. Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга умумий раҳбарлик қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш вазирлик томонидан амалга оширилади.
Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хомашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхли занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;
йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар - оралиқ товарлар ва хизматлар (хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) тизимини шакллантириш;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Мавзуга оид
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
10:34 / 29.05.2026
Саида Мирзиёева: ҚҚС бўйича чегаранинг оширилиши кичик бизнес учун муҳим енгиллик бўлади
19:59 / 23.04.2026
“ҚҚСни осон қайтариб олиш таъминланмаса, ставкани 6 фоизга туширишни таклиф қиламиз” – Даврон Ваҳобов
10:30 / 09.12.2025