Жамият | 19:43 / 18.01.2020
14004
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Косонда Туркия ва Корея тажрибасидан андоза олган замонавий боғча иш бошлади 

Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаати учун хизмат қилмоғи керак. Бугун косонликлар ҳаётида бу сўзлар ўз аксини топмоқда. 

Ҳар жабҳага қараманг, қурилиш ва бунёдкорлик! Қисқа йилларда кўчалар обод бўлди, замонавий муассасалар барпо этилди. 

 Тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Шафоат Меҳрижон” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиши кенг кўламли ислоҳотларнинг яна бир давоми бўлди. 

Тадбиркор Санжар Тошпўлатов 900 млн сўм ўз маблағидан, банкдан эса 2 млрд 700 млн сўм кредит олди ва Туркия, Корея давлатлари тажрибасидан андоза олган ҳолда замонавий боғчани ишга туширди. 

Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Асрол Бойкараев ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алмардонов иштирок этди. 

Асрор Алмардоновнинг таъкидлашича, “Шафоат Меҳрижон” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Қашқадарёда ягона бўлди. Ҳали вилоят миқёсида бундай кенг имкониятларга эга боғча фаолияти йўлга қўйилмаган эди. 

Рамзий лента қирқилиб, ташкилот расман очиқ деб эълон қилинди. 

Меҳмонлар шароитлар билан танишар экан, юқоридаги сўзлар ўз исботини топди. 

Болажонлар учун машғулот хоналари, ётоқхона ва ювиниш хоналари энг сўнгги замонавий усулда жиҳозлангани эътирофга сазовор бўлди. 

Боғча фаолияти билан танишар экансиз, ўзига хос бетакрор муҳит сизни ҳам ром этади. Бир зумга болаликка етаклайди. Ширин хотираларни ёдга солади. 

- Аввало, боғчани қуришда туманимиз ҳокими Асрол Бойкараевнинг ёрдамлари катта бўлди. Қурилиш ишларини бошлашимизда йўл-йўриқлар кўрсатиб турдилар,- дейди тадбиркор Санжар Тошпўлатов.  

Маълумот учун, муассасада 6 та гуруҳ ташкил этилган бўлиб, 120 нафар болалар тарбияланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид