Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда собиқ ички ишлар ходими фирибгарлик йўли билан 2 минг доллар олган вақтида қўлга олинди
Қашқадарё вилоятида муқаддам ички ишлар органларида ишлаган «Ж.П.» фирибгарлик йўли билан ўзганинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматидан Kun.uz`га маълум қилишларича, у мазкур пул маблағи эвазига Косон туманида яшовчи фуқарога унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тезкор тадбир ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган.
Наманганда ер сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди
Наманган вилоятида балиқчиликка ихтисослашган МЧЖ раҳбари жамиятга тегишли ҳудуддан 7,5 гектар ер майдонини Мингбулоқ туманида яшовчи фуқарога 10 минг долларга сотишга келишиб, ундан 65 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов бошланган.
Тезкор тадбир ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
15:25 / 29.05.2026