Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига эслатма билан чиқди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл ҳаракати қатнашчиларига эслатма билан чиқди.
Республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишни, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликни, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраган.
Мавзуга оид
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
09:04 / 16.02.2026
Вояга етмаганлар билан профилактика ишлари янгича ташкил этилади
13:29 / 14.02.2026
ИИВда уюшган жиноятчилик, нарко ва кибержиноятларга қарши чоралар муҳокама қилинди
12:12 / 05.02.2026