13:00 / 20.01.2020
0
10689

Энг яхши флагман Xiaomi Mi 10 Pro 5G'нинг сурати тақдим қилинди

У орқа тарафдан Mi Note 10'га ўхшайди.

Xiaomi янги флагманининг экран ичига ўрнатилувчи селфи-камерага эга бўлиши ҳақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топди — интернетда тарқатилган суратларда Mi 10 Pro 5G ҳар томондан намойиш этилди.

Асосий вариант Mi 10 якка селфи-камера билан жиҳозланган бўлса, демак Pro талқинида улар иккита бўлиши керак. Дизайнга кўра, асосий фотомодул турли хил сенсорлар тўпламини ўз ичига олади. Миш-мишларда айтилишича, асосий датчик 108 мегапиксел имкониятга эга.

Умумий дизайн Xiaomi флагманлари серияси учун одатий кўринишни сақлаб қолади — модел ҳатто Mi Note 10'га ўхшаш бўлади. Қулоқчин учун тирқич, катта эҳтимолга кўра, ғойиб бўлади. Тўплам 65 Вт кучланишли адаптер билан таъминланади, бу кўплаб замонавий ультрабукларни заряд қилиш учун мос келади. 

Xiaomi Mi 10 Pro, шунингдек, янгиланиш тезлиги 120 Гц гача бўлган OLED дисплейи, 5G модемли Snapdragon 865 процессор ва 5000 mA·s сиғимга эга аккумуляторга эга. Флагман 11 февраль куни тақдим қилиниши керак ва сотувлар 14 февралдан бошланиши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top