«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Корхоналаримиздан 25 нафар ходим вилоят, туман кенгашлари депутатлигига сайланди
Сайловларни демократия кўзгуси дейилади. Ҳар бир мамлакатда сайловларнинг қай даража очиқ, ошкора ва шаффоф ўтиши ўша юртдаги чинакам демократик турмуш тарзини ўзида акс эттиради.
2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови мамлакатимизда кейинги йилларда эркин ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилган ислоҳотларнинг натижасини яққол намоён этди.
Таъкидлаш жоизки, бу галги сайловлар «Янги Ўзбекистон, янги сайловлар» шиори остида очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ, демократия тамойиллари асосида ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар ушбу сайлов жараёнларида ўзларининг фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда фаоллик кўрсатдилар. Қувонарлиси, улардан бир қанчалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида ўз номзодларини илгари суриб, вилоят маҳаллий кенгаши депутатлигига сайландилар.
Хусусан, жамият ва унинг таркибий корхоналарида турли лавозимларда фаолият юритаётган 25 нафар ходим туман, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланди.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва қашқадарёлик ходимлар анча яхши натижаларни қўлга киритдилар.
Алоҳида таъкидлаш ўринлики, электр таъминоти корхоналари вакилларининг депутатлик фаолияти билан шуғулланиши жойларда аҳолининг мазкур соҳадаги муаммо ва ташвишларини яқиндан ўрганиш, ўз вақтида бартараф этиш, президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, халқимизни рози қилишда ўз самарасини беради.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024