Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия 2020 йилда 5G технологиясидан тижорий фойдаланишни йўлга қўймоқчи
Малайзия ҳукумати шу йилнинг учинчи чорагида бешинчи авлод алоқа тизимидан (5G) тижорий фойдаланишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Махатхир Муҳаммадга асосланиб The Star газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, "ҳукумат янги авлод алоқа тизимидан тижорий фойдаланишни 2020 йилнинг учинчи чорагида жорий этишни кўзламоқда".
Агарда 5G муваффақиятли жорий этилса, Малайзия янги алоқа технологиясидан тижорий фойдаланиш йўлга қўйилган Жануби-Шарқий Осиёдаги биринчи давлат бўлади.
Махатхир Муҳаммад Куала-Лумпур ҳар қандай давлат, жумладан Хитойнинг Huawei компанияси ишлаб чиқарган илғор технологиялардан фойдаланишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу корпорация Малайзияда ҳеч қандай қонунни бузмаган. Айрим давлатлар, жумладан, Германия, Канада, АҚШда бу корпорация билан боғлиқ муаммолар уларнинг ички иши, деганди у.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026