Қуюқ туманда содир бўлган ЙТҲда бир фуқаро вафот этди
Жорий йилнинг 15 январь куни соат тахминан 01:30лар атрофида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ё.А. ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли транспорт воситасини Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган “Мамут-Ўртасарой” автомобил йўлининг 5-километрида бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи шу куни қуюқ туман тушганлиги сабабли хавфли бурилиши жойида йўлнинг қарама-қарши бўлагига ўтиб кетади ва у томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи А.Ш. бошқарувида бўлган бошқа бир “Нексия” автомобили билан тўқнашиб кетади.
Тўқнашув натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳайдовчи Ё.А. бошқарувидаги транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган, 1990 йилда туғилган фуқаро Х.Ф оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, туман тушиши, қор ёғиши ва ҳароратнинг совиб кетиши автомобиль йўлларида музламалар ҳосил қилиши, кўринишни чеклаши мумкинлигини доимий эътиборда тутишингизни сўраймиз. Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан эса йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024