Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» янги трансферини эълон қилди
«Реал» Бразилиянинг «Фламенго» клуби хавбеки Рейньернинг трансферини эълон қилди.
18 ёшли бразилиялик футболчи мадридликлар клуби билан 6,5 йиллик шартномага имзо чеккан.
Хабарларга кўра, Мадрид клуби Бразилия олимпия жамоасига номзод бўлган футболчи трансфери учун 30 миллион евро тўлаган. Сумманинг 80 фоизи (24 млн евро) «Фламенго»га, яна 10 фоиздан (3 млн евро) футболчининг оиласи ва агентига тегади.
Рейньер 9 февраль куни «Реал»нинг иккинчи жамоаси «Кастилья» сафига қўшилади.
Мазкур ҳавбек жорий мавсумда Бразилия чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушганди.
Маълумот учун, «Реал» 2018 йилнинг ёзида Бразилиянинг «Фламенго» клубидан Винисиус Жуниорни, 2019 йилда Бразилиянинг бошқа бир клуби «Сантос»дан Родригони трансфер қилганди.

Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026