Ўзбекистон | 21:32 / 21.01.2020
43594
2 дақиқада ўқилади

«Маҳалла» кенгашига янги раис тайинланди

«Маҳалла» кенгаши раиси Шавкат Жавлонов ўз лавозимини тарк этди. У энди фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг ўринбосари вазифасида давом эттиради. Бу ҳақда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши сайтида хабар берилган.

21 январь куни Республика маҳаллалар кенгаши бошқаруви биносида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган йиғилишда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимига шу пайтга қадар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматов номзоди тавсия этилди.

Раҳмат Маматов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши аъзолари томонидан Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимига Раҳмат Маматов номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун, Шавкат Жавлонов «Маҳалла» кенгашига 2017 йилнинг январидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Раҳмат Маматов эса Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига 2017 йилнинг октябрида тайинланганди.

Мавзуга оид