“Қарор жиддий ва кескин бўлади”. Танқидий мақоладан кейин участкавойга чора кўриладиган бўлди
Kun.uz Паст Дарғомда фуқаронинг машинасини дабдала қилган профилактика инспектори 10 ойдан бери жазосиз қолаётгани ҳақида хабар берган эди. Самарқанд вилояти ИИБ бу ходимга нисбатан тез кунларда “жиддий ва кескин” чора кўрилишини маълум қилди.

Паст Дарғом ИИБда Раҳмат Маматов ўтказган йиғилиш, 14 ноябр / Расмий фото
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бугун, 14 ноябр куни Kun.uz'да эълон қилинган “Любой” ишни биттада битирадиган” профилактика инспектори жазосиз қолди” сарлавҳали хабар юзасидан тезкор муносабат билдирди.
ИИББ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг баёнотида Kun.uz'нинг мақоласидаги “танқид ва эътирозлар ўринли” экани таъкидланган.
“Албатта, ушбу ҳолат жамоатчилик орасида “Самарқанд ИИБда шундай ходимларга жой бор экан-да, қонунларни бузган ходимлар жазосиз қолаверар экан-да”, деган фикрни келтириб чиқаради. Асло! Нашрнинг ушбу мақоласини ҳам шахсан бошқарма бошлиғи билан ўтириб муҳокама қилдик. Бошқарма бошлиғи Раҳмат Тошназарович доим бир гапни таъкидлайдилар: “Бизнинг мақсадимиз халқни рози қилиш, унга хизмат қилиш, унинг дарду-ташвишлари билан яшаш. Қайси ходим буни чуқур англаб, хизматини шу мезонда олиб бормас экан орамизда уларга жой йўқ”.
Биз тизим шаънига путур етказувчи, ўз манфаатларини фуқаролар манфаатидан устун қўядиган, қўпол, касб маданиятини билмайдиган ходимлардан шу заҳоти воз кечамиз. Кечяпмиз ҳам, кўрсатяпмиз ҳам.
Юқоридаги ҳолат ҳам тегишли хизматларимиз томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Яқинда бошқарма бошлиғи ушбу профилактика инспекторини катта йиғилишда отаси иштирокида ҳам қаттиқ огоҳлантирганди. Хулоса бўлмаяпти. Тез кунларда ушбу профилактика инспектори бўйича шундай қарор қабул қилинадики, қарор жиддий ва кескин бўлади. Буни кенг жамоатчиликка эълон қиламиз”, – дейилади расмий муносабатда.
Қўшимча қилинишича, вилоят ИИББ бошлиғи Раҳмат Маматов бугун, 14 ноябрда Пастдарғом тумани ИИБ шахсий таркиби билан танқидий йиғилиш ўтказган, унда инспектор Салоҳиддин Пардақулов масаласида ҳам сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, Пардақулов 2022 йилнинг 20 январ куни ўзи ишлаётган маҳалладаги фуқаронинг “Equinox” автомобилини ҳужжатсиз бошқарган. У автомобилда йўл ҳаракати қоидаларини бир неча марта қўпол тарзда бузган ва бошқа машинага бориб урилган. Айнан ЙТҲ содир этилишидан аввалги ҳолатлар ҳам видеорегистраторга ёзиб олинган. Бироқ судда бошқа фуқаро айбдор деб топилган ва “Equinox”га етказилган 62,5 миллион сўм зарарни у тўлаши белгиланган.
Раҳмат Маматов асл вазият қандай бўлганини билганидан сўнг, профилактика инспекторини мард ва виждонли бўлишга чақирганди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Жаҳон | 13:53
-
Ҳудудларда ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 13:48
-
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
-
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди
Ўзбекистон | 13:26
Мавзуга оид

14:11 / 18.08.2024
Самарқандда пул эвазига қарздорликни ёпиб бермоқчи бўлган туман газ идораси ходими ушланди

12:22 / 26.06.2024
Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

23:09 / 03.08.2023
Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда

17:53 / 01.08.2023