Жаҳон | 01:36 / 21.01.2020
18772
1 дақиқада ўқилади

Манба: Россия Туркияга С-400 учун 120 тадан кўпроқ ракета етказиб берган 

Фото: ТАСС

Россия Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуаси дивизионлари билан бирга 120 тадан кўпроқ бошқарилувчи ракета етказиб берган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига ҳарбий-дипломатик манба хабар берди.

“Туркия С-400’нинг иккита дивизиони, 120 тадан кўпроқ зенит ракетаси ҳамда ёрдамчи қурилмалар, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-анжомлар олган”, деб маълум қилган манба. Унинг таъкидлашича, битим шартларида Туркияга технологияни бериш кўзда тутилмаган. 

Таъкидланишича, С-400’нинг қабул қилингани-топширилгани ҳақидаги далолатнома Туркия ва Россия вакиллари томонидан 2019 йил декабри бошида имзоланган. Ҳужжат имзолангач Россия томонидан С-400’га 20 ойлик кафолатланган хизмат кўрсатиш банди кучга кирган.

“Рособоронэкспорт”да юқоридаги маълумотга изоҳ беришни исташмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид