Ўзбекистон | 15:22 / 21.01.2020
9135
2 дақиқада ўқилади

«Вазир жиддий бош қотириши керак» — Ўзбекистонда саратон ва юрак қон-томир касалликлари кўрсаткичи ортиб бормоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги жиддий муаммоларга тўхталиб ўтди.

«Соғлиқни сақлаш соҳасида олдимизда катта вазифалар турибди. Жумладан, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини 76 ёшга етказишни режа қиляпмиз, Ўзбекистонда ҳозир бу 74,6 ёшни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, гўдаклар ўлимини 1,5 баробарга камайтириш, саратон касалликларини 65 фоизга, юрак қон-томир касалликларини 30 фоизга тушириш устида Соғлиқни сақлаш вазири жиддий бош қотириб, бу борада парламентга режалари ҳақида гапириши керак.

Нега десангиз, саратон ва юрак-қон томир касалликлари кўрсаткичи ошиб боряпти», деган президент.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга тизим учун бюджетдан катта маблағ ажратилаётгани, энди тизим ҳам бунга ўз жавобини бериши кераклигини маълум қилган.

«Ўртоқ Шодмонов, сиз савол беришдан аввал ўйланг, қандай оғир бўлмасин йўқ пулимизни ҳам беряпмиз. Аҳволимиз жуда оғир, лекин пул ажратяпмиз. Мен тушунаман, ҳали кўп ишлашимиз керак. Лекин шу пулниям тўғри ишлатолмаяпмиз», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид