20:27 / 22.01.2020
0
7606

Михаэл Шумахернинг ўғирланган суратлари бир миллион фунт стерлингга сотилиши мумкин

Номаълум кимсалар “Формула-1” автопойгасининг етти карра чемпиони Михаэл Шумахернинг энг охирги суратларини ўғирлаб, уни бир миллион фунт стерлингга (1,3 млн доллар) сотишмоқчи.

Гап собиқ пойгачининг Женевадаги уйида олинган суратлар ҳақида бормоқда. “Шуми” уларда ётиқлиқ ҳолда тасвирланган. Ушбу суратлар сизиб чиқса, спортчининг охирги 6 йилда интернетда эълон қилинган илк суратлари бўлади.  

Шумахернинг яқинлари у 2013 йилда Альп тоғларида чанғи учиш вақтида бошидан оғир жароҳат олгандан кейин унинг суратларини эълон қилмай қўйишган. 

2019 йил январидагина ОАВда пойгачи нафақат тузалаётгани, балки уйида деярли мустақил ҳаракатлана бошлагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. 

Mirror нашри маълумотларига кўра, Шумахернинг рафиқаси Коринна турмуш ўртоғининг суратлари сотилмоқчилиги юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Таъкидлаш жоиз, Шумахернинг суратлари ҳам олдинроқ миллион еврога сотилмоқчи бўлган, бироқ немис полицияси ўз вақтида бунинг олдини олган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top