Жаҳон | 23:18 / 22.01.2020
28489
1 дақиқада ўқилади

«Титаник» кемасидан ноёб қурилмани олиш режалаштирилмоқда 

RMS Titanic Inc. компанияси 1912 йилда айсберг билан тўқнашувдан кейин чўкиб кетган машҳур «Титаник» кемасидан телеграф узатгичини олиш учун рухсат сўраб АҚШнинг Шарқий Виржиниядаги судига мурожаат қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.

Компания вакилларининг таъкидлашича, улар қурилмани тиклай олишади. Бунинг учун денгиз тубида бир асрдан кўпроқ вақтдан бери ётган кемага махсус робот жўнатилади. Кема 1912 йил 15 апрелда чўка бошлаганда айнан шу телеграф узатгичидан бошқа кемаларга ёрдам сигнали – «SOS» жўнатилган.

Бироқ узаткич жойлашган кема рубкаси ҳолати тобора ёмонлашиб бормоқда. “Титаник” бўйича мутахассис Паркс Стивенсоннинг таъкидлашича, агар тезроқ ҳаракат қилинмаса, “дунёдаги энг машҳур радио батамом қўлдан чиқарилади”.

Мавзуга оид