Жаҳон | 19:01 / 22.01.2020
11516
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ироқ президенти билан мамлакатдан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетишни муҳокама қилди

Фото: Getty Images

Ироқ президенти Барҳам Солиҳ ва АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатдан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетишни муҳокама қилди. Бу ҳақда Ироқ президенти девонхонаси хабар берди.

Солиҳ ва Трамп учрашуви Давосдаги иқтисодий форум майдонида бўлиб ўтди.

“Учрашув давомида мамлакатда хориж қўшинларининг бўлиши ва уларнинг сонини қисқартириш ҳамда Ироқ халқининг миллий суверенитетни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги талабларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилади баёнотда.

Ироқ парламенти 5 январь куни мамлакат ҳудудидан хориж қўшинлари олиб чиқиб кетилишига овоз берганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп агарда мамлакатдан Америка ҳарбийлари чиқариб юбориладиган бўлса, Ироққа нисбатан санкциялар киритилишини айтганди.

Мавзуга оид