Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов: 2025 йилга бориб замонавий мактаблар кўрсаткичи 25 фоизга етади
Олий Мажлис палаталарининг 21 январь куни бўлиб ўтган илк қўшма мажлисида сўз олган бош вазир Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин ва узоқ истиқбол учун режалари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.
«Кейинги йилларда ҳам ижтимоий соҳа доимий эътиборимизда бўлади. Ҳукумат бу борада ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.
Тиббиёт, таълим тарбия, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, бу объектлар инфратузилмасини ривожлантириш, бир сўз билан билан айтганда, инсон капиталини ривожлантиришни муҳим вазифаларимиздан деб биламиз.
Хусусан, узлуксиз таълим тизимини ривожлантиришда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳририни қабул қилиниши билан уни амалиётга жорий этишнинг барча зарур чоралари кўрилади.
Яқинда қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонун ҳам амалиётга жорий этилади.
Ҳозирда президент раҳбарлигида мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайтирилмоқда. Бу борада давлат хусусий шерикчилиги ҳам кенгайтирилади.
2020-22 йилларда мактабгача таълим тизимининг алтернатив шакллари жорий этилади. Хусусан, 2020-21 йилларда 6 ёшдаги умум таълим мактабларида ташкил этиладиган мажбурий бир йиллик бепул таёрлов гуруҳлари билан тўлиқ, 2022 йилда эса 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 2 млн болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.
2020 йилдан бошлаб биз шунингдек, «Замонавий мактаб» лойиҳасини амалга ошириб бошлаймиз. 2021 йилда уч фоиз ва 2025 йилга бориб бу кўрсаткични йигирма беш фоизга етказамиз», дея бош вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси 2019 йилнинг 29 октябрь куни эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026