Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қашқадарё ҲЭТ» АЖ: Мақсадимиз — истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» акционерлик жамияти электр энергетика тармоғи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунда вилоятда электр энергияси истеъмолчилари сони жами 644 минг 875та бўлиб, шундан аҳоли хонадонлари 606 минг 425 тани, улгуржи истеъмолчилар эса 38 450 тани ташкил этади.
Ушбу истеъмолчилар 171 дона 35–110 кВ нимстанциялар, 27 047,87 км узунликдаги 0,4–110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 8884 дона трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминлаб келинмоқда.
Жамият томонидан 2019 йил давомида вилоятдаги барча электр энергияси истеьмолчиларига жами 4 995,3 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сон қарорига асосан жами 812,6 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 263 дона трансформатор пунктларида янги қуриш ва реконструкция ишлари бажарилди.
Жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сон фармони ҳамда 2019 йил 20 февралдаги «Обод қишлоқ» дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4201-сонли қарорига асосан 557,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 74 дона трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Шунингдек, 457,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлар ва 296 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида»ги ПҚ-3812-сон Қарорига асосан 2 дона трансформатор пунктларида ва 9,9 км узунликдаги электр узатиш тармоқларида янги қуриш ва реконструкция ишлари бажарилди. 23,0 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 20 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.
- Қашқадарё вилоятида қурилаётган намунавий уй-жойлар, хизмат уйлари ҳамда ёш оилалар учун уйлар ва шаҳарлардаги арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар электр таъминоти учун жами 22,3 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 38 дона трансформатор пункти янгидан қурилди.
Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумида барқарор ишлашига тайёрлаш юзасидан 1969,2 км узунликдаги 0,4–110 кВ электр узатиш тармоқлари ва 655 дона трансформатор пунктларида мукаммал ҳамда 23468,7 км узунликдаги 0,4–110 кВ электр узатиш тармоқлари, 6825 дона трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.


Бундан ташқари, Нишон тумани Талимаржон шаҳрида «Обод шаҳар» дастури доирасида электр таъминотини яхшилаш мақсадида қуввати 160 кВА бўлган 1 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва 8,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди ва янгидан қурилди. Шунингдек, 35/6 кВли «Талимаржон» нимстанцияси, 34 дона трансформатор пункти ва 48,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқларида мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Яккабоғ тумани «Эски Яккабоғ» МФЙдаги истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб турган 7,7 км узунликдаги электр узатиш тармоқларида реконструкция қилиш ишлари ва 6,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 10 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Қашқадарё вилоятининг барча ҳудудларида аварияни тиклаш бригадалари ҳамда махсус техникалар ташкил қилиниб, шай холатга келтирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида вилоятдаги 280 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, 7 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа, кичик бизнес истеъмолчиларини электр энергияси таъминоти яхшиланди ва куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши таъминланди.
Истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, уларнинг соҳадан қониқиш ҳиссини оширишни мақсад қилган ҳолда 2020 йил учун ҳам янада юксакроқ режалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сонли қарорига асосан ҳозирги кунгача вилоятимиздаги 100 мингга яқин истеъмолчиларга ЭЭҲО ва НҚАТга мос (АСКУЭ талабига жавоб берадиган) электр ҳисоблагичларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё ҲЭТ» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ишлари амалга оширилиб, 2020 йил якунигача барча истеъмолчиларга тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661-сон Қарорига асосан 1097,0 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 508 дона трансформатор пунктларида янги қуриш ва реконструкция ишларини бажариш режалаштирилган.
Электр ускуналарни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 2105 км узунликдаги 0,4–110 кВ электр узатиш тармоқлари ва 700 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган.
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:21 / 13.06.2026
"Ҳудудий электр тармоқлари" эски турдаги ҳисоблагичлар ўрнига янгисини бепул ўрнатиб беради
08:33 / 18.05.2026
“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
15:00 / 02.07.2025