Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 22 январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент автомобиль трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил автомобиль йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси Н.С. вафот этди.
ТИВ хабарига кўра, бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатди.
Шунингдек, бош консулхона хабар беришича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани туфайли Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 48 та участка барча турдаги автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди. 23-25 январь кунлари кучли қор ёғиши ва бўрон давом этади.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ва Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий рискларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратган.
Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Ақтау шаҳридаги бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024