Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятидаги 48та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги мабуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 км оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.
Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 км (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилди.
Семей-Қайнар трассасининг 8-144 км оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 км оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.
«Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ» трассаси 17 км (Сазди овули) - 190 кмгача («Ақтўбе-Астрахан» трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.
Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этган.
Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши мумкин экани айтилади.
Мавзуга оид
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
17:09 / 07.03.2026