Фан-техника | 17:05 / 23.01.2020
6453
1 дақиқада ўқилади

Япония 2030 йилга келиб 6G’ни ишга туширишни режалаштирмоқда

Фото: REUTERS

Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги январь ойи охирига қадар Токио университети мутахассислари бошчилигида тадқиқот гуруҳи тузишни режалаштирмоқда. У «5G-пости» технологиясига ўтиш стратегиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, дея хабар берди Gizmochina.

Японияда бешинчи авлодга қараганда ўн баравар тезроқ бўлган 6G мобил алоқаси 2030 йилга қадар пайдо бўлиши керак. Бу йўналиш бевосита вазир Такао Санаэга ишониб топширилган.

6G юқори тезликдаги коммуникациясининг пайдо бўлиши келажак жамиятни конференц-заллар ҳамда мактаб синфлари учун голографик технологиялар билан таъминлаш, шунингдек, инсон мияси ечишга қодир бўлган ҳисоблаш маълумотларини реал вақт режимида узатиш имкониятини беради.

Япония 6G’нинг тадқиқоти ва бу борадаги ишланмалар учун 2 миллиард долларлик сармоя киритишни режалаштирмоқда. Янги алоқа бугун маълумотни ҳаво орқали узатиш бўйича ақлга сиғмайдиган даражадаги тезликни таъминлаб беради - 100 Гбит/с.

Мавзуга оид