Forbes АҚШнинг уруш ҳолатидаги заиф нуқтасини маълум қилди
АҚШ Евроосиёда ҳарбий ихтилоф юз бергудек бўлса, унда транспорт флотининг ёмон аҳволдалиги сабабли ютқазиши мумкин. Бундай фикрни Forbes нашри шарҳловчиси Лорен Томпсон билдирди.
Томпсоннинг таъкидлашича, АҚШ мунтазам ўз соҳилларидан узоқда жанговар ҳаракатлар олиб боради, шу сабабли жанг майдонига қўшин, техника ва қурилмаларни етказишига тўғри келади. Бу эса мураккаб логистик вазифа ҳисобланади.
Унинг айтишича, айни вақтда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бир нечта транспорт кемасидан, шу жумладан 65 ролкердан (ғилдирак негизидаги юкларни ва одамларни ташийдиган кема) фойдаланади.
Шу билан бирга, бу кемалардан деярли барчаси эскириб қолган, қўйилган вазифаларни бажаришга эса 40 фоизигина тайёр.
АҚШ қуролли кучлари бу мураккаб вазиятдан ролкерларни эҳтимолий жанговар ҳаракатлар ҳудуди ёнида жойлаштириш ёрдамида чиқмоқда.
Бундан ташқари, уруш ҳолатида фуқаролик кемаларидан фойдаланишга рухсат берилади. Бироқ буларнинг барчаси қўшинларни кейинги таъминлаш вазифасини ҳал қила олмайди.
Томпсоннинг таъкидлашича, “АҚШ душманлари” унинг бу заиф нуқтаси ҳақида билишади.
“Бундан ҳам ёмонроғи, Россия яқинда Атлантика океанида сув ости флоти машғулотларини фаол ўтказишни бошлади, бу эса Шарқ ва Ғарб ўртасида ихтилоф юз берса, белгиланган манзилгача ҳамма транспорт кемалари ҳам етиб бормаслигини англатади”, деб ёзган журналист.
Унинг фикрича, денгиз транспорти йўқлиги шароитида “дунёдаги энг малакали қуруқликдаги кучлар” ихтилофга кеч қўшилиши ва самарали жанг қилиш қобилиятини йўқотиши мумкин.
Шу сабабли Томпсон АҚШ конгрессини транспорт кемаларини зудлик билан модернизация қилиш ва уларни янги кемалар билан алмаштиришга чақирган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024