Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқиш муддати уч йил қилиб белгиланадиган таълим йўналишларига аниқлик киритилди
Жорий йилдан педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланади. Бу кейинчалик бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни парламентга мурожаатномасида айтиб ўтди.
Шундан сўнг ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланадиган йўналишлар борасида кўпчиликда саволлар туғилмоқда. Kun.uz мухбири мазкур масала юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев билан боғланди.
Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланади:
- Мусиқа таълими
- Жисмоний маданият
- Технологик таълим
- Чақириққача ҳарбий таълим
- Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.
Бунга оид тегишли хужжат (президент ёки ҳукумат қарори) яқин орада қабул қилиниши кутилмоқда.
«Қўшимча қилиш керакки, янги тартиб 2020 йилда талабаликка қабул қилинадиганлар учунгина амал қилади.
Мазкур йўналишларда ўқишини давом эттираётган талабалар 4 йиллик муддатда таълимни давом эттирадилар», – деди Фарҳод Бабашев.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари ОТМларда давлат гранти икки баробарга оширилишини маълум қилган эди. Аниқлик киритиш жоиз, мазкур ўзгариш 3 йил давомида амалга оширилади.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024